«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«Oq halatli» fidoyilar

Қарши шаҳар, 5-сонли оилавий поликлиника шаҳар марказида жойлашган. Бу даргоҳда бир қанча шифокорлар фидойилик билан меҳнат қилишмоқда.

Поликлиника сари йўл олар еканмиз, бино атрофида экилган ранг-баранг гулларни кўриб кайфиятимиз кўтарилди. Яшнаб, муаттар ҳид таратиб турган райҳонлар эса болалигимиздаги ёрқин хотираларни еслатиб юборди.

Бинодан ичкарига кирар еканмиз, юзи гулдек кулган шифокорлар бизни қарши олдилар. Албатта, карантин қоидалари асосида қўлларимизни дезинфексия қилиб, ҳароратимизни ўлчаганларидан сўнг.

Зина бўйлаб юқорилар эканмиз, эшиги очиқ хонада ёш беморга меҳрибонлик билан муолажа қилаётган шифокор опамизга кўзимиз тушди. Шундай кезларда ҳар қандай кишининг ҳам бу бағрикенг «оқ ҳалат соҳибалари»га қарата, «отангизга раҳмат» — деб юборгинг келади, киши.

Бош шифокор Қудрат Тўйчиев билан суҳбат уюштирдик. У кишининг поликлиника фаолияти, ҳодимларининг самарали меҳнатлари ҳақида ўзбекларга хос самимийлик ҳамда камтарлик билан айтган сўзлари диққатга сазовор. Сабаби, ҳозирги карантин даврида биргина 5-оилавий поликлиниканинг ўзидан 117 кишидан иборат шифокорлар жамоаси йўл постларида, бозор ва супермаркетлар ҳудудида тун-у кун тиним билмай меҳнат қилаётган екан.

– Бу маскан бизнинг уйимиз, бугунги пандемия еса шифокорларни яна-да жипслаштириб, олдингидан-да сергак тортишга ундамоқда. Шифохона қанчалар замон талабларига мос бўлса, аҳоли ҳам шунчалик барака топади. Шу аснода, поликлиникамизни таъмирлаш ва замонавийлаштириш учун ҳокимият томонидан маблағ ажратилди. Ишонаманки, бу маблағлар асосида қайта жиҳозланган ва янгидан чирой очган шифо масканимиз халқимизни рози қилиш учун ўз ҳиссасини қўшади, – дейди бош шифокор Қудрат Тўйчийев.

Comments are closed.