«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ШИКОЯТ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ, ЁҲУД МУХБИР НАЗАРИ

Қашқадарё вилояти, Қарши шахрида жойлашган 4-оилавий поликлиникадан таҳририятимизга қатор фото мурожаат келиб тушди. Унга изоҳ сифатида ёзилишича, шаҳардаги 4-оилавий поликлиникадаги шароит ҳозирги санитария ва карантин талабларига мутлақо жавоб бермас экан.

Мурожаат бўйича, таҳририятимиз мухбири шикоят обьектига йўл олди. Не кўз билан кўрсинки, оилавий поликлиника ҳудудини кузатган мухбиримиз, барча ишлар ўз ўрнига қўйилгани ва тартибга солинган манзарага дуч келди. Сабаби мухбиримиз куннинг иккинчи ярмида борганлиги учун тиббиёт марказида беморлар оқими бир мунча кам эди. Лекин 4-оилавий поликилиника бош шифокори, Шоймурод Жураевни бизга берган маълумотларига кўра, ушбу шикоят асоссиз эканлиги, муассасадаги ходимлар эса ўз ишини астойдил бажараётганликлари, ҳозирги пандимия шароитида шифокорлар устидан бунақанги уйдирма гаплар кўп эканлиги айтилди.

– 4-оилавий поликилиникага раҳбар бўлиб келганимга кўп бўлмади, бироқ қўлдан келганча ва фаолиятим доирасида беморларга қулайлик яратишга ва карантин талабларини сақлашга ҳаракат қилаябман. Ҳар бир келган беморлар махсус текшурувдан ўтказилиб, сўнгра ичкарига киритилади. Ҳарорати сал юқори бўлганлари эса тиббий назоратга вақтинча олинади. Бизга қўшни бўлган Ғузор, Нишон, Қамаши, Миришкор каби туманлардан ҳам шифокорлар қабулига беморлар келади. Сен бошқа тумандансан, ўзингни туманингга бор, дея беморни қайтариб юборишга ҳаққимиз йўқ. Мана шундай беморлар кўпайиб қолган вақтда, яъни тушлик вақтида кимдир расмга олиб, «мана поликлиникада назорат йўқ», дея сизларга юборишган, – дейди бош шифокор, Шоймурод Жураев.

4-оилавий поликилиникада 56 та патранаж, 35 та тор соҳа ҳамширалари, 29 та шифокорлар, 12 та кўрик тиббиёт ходими ҳамда 6 та тажрибали бош шифокорлар фаолият олиб бормоқда.

Таҳририятимиз фуқоролардан, асоссиз ва кимнингдир вақтини оладиган мурожаатларни йўлламасликни сўрайди. Зеро, ҳар бир мурожаат ва шикоят эътиборимиз остида. Албатта, ўринли ва асосли бўлсагина.

Отабек Зиё Teleradio.uz мухбири

Comments are closed.