«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Хавфсиз бозор – хавфсиз харид

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида жойлашган озиқ-овқат деҳқон бозори ижодий жамоамизнинг навбатдаги манзили бўлди. Пандемия шароитида, бозорларимизда тартибни сақлаш ва фуқороларимизни карантин ва санитария талабларига риоя қилишини олдини олишга қаратилган изчил ишлар давом этмоқда.

Бозорда барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, тадбиркорлар карантин талаблари ва чекловларига риоя қилган ҳолда фаолият юритмоқда. Озиқ-овқат деҳқон бозорида айни пайтда, 108 та савдо дўкони, 319 та савдо расталари, 35 та нон бўлимлари мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда эса чекланган тартибда 284 та савдо расталари ишлаб турибди.

Туман санитария эпидиомология маркази ходимлари ҳам ўз ишларига астойдил ёндошиб, иш фаолиятини масъулят билан олиб бормоқдалар. Харидорларни махсус хилорланган сув билан дизенфексия қилиш ва истимасини ўлчаш каби ишлар амалга оширилмоқда.

– Бозор ҳудудига ўрнатиладиган, 300 дан ортиқ кузатув камералари назорат пунктига боғланади. Бозор назоратчилари ва ходимлари мана шу пунктдан бемалол кузатишлари мумкин бўлади. Буларнинг ҳаммаси фуқороларимиз, қолаверса, барча бозордаги тадбиркорларимиз хавфсизлиги учундир, – дейди, бозор раҳбари Аслиддин Хакимов

Отабек Зиё Teleradio.uz мухбири

Comments are closed.