«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Фаол тадбиркор – элга мададкор

Барчамизга маълумки, айни дамда юртимизда карантин тартиби давом этмоқда. Жумладан, “Яшил ҳудуд” бўлган Қашқадарёда ҳам карантин талаблари кун сайин босқичма-босқич юмшатилиб бормоқда. Бу эса тадбиркорлик билан шуғулланувчи, юртдошларимиз фаолиятига қатор қулайликлар яратмоқда.
Карантин даврида ҳам барча чеклов ва ўрнатилган талабларга риоя қилиб, ўз ишини давом эттираётган юртдошларимизга “ҳорманг”, “толманг” дея юзланамиз.

Ана шундай ишбилармон юртдошларимиздан бири, Нишон туманида истиқомат қилувчи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган, юртдошимиз Тоҳир Зоировдир. 26 ёшли ишбилармонимиз айни пайтда 4 кишини иш билан таминлаган бўлиб, бир неча соҳада иш юритади.
Хусусан, туман озиқ-овқат деҳқон бозори ёнида жойлашган, савдо дўкони, овқатланиш шахобчаси ва новвойхонада ишбилармонимиз ишчилари билан фаолият юритади.
Келгуси йилларда тадбиркорлигини ривожлантириш ва янада кўпроқ ишчи ўринларини ташкиллаштириш мақсадида қўшимча кредит олишни режа қилаётган тадбиркоримиз, тикувчилик ва ширинликлар ишлаб чиқариш цехини ташкил қилмоқчи.

– Туманимиздаги ёшларни иш билан таъминлаш, айниқса хотин қизларни банд қилиш учун, тикувчилик цехи ва ширинлик ишлаб чиқариш цехини ташкил қилиш ниятим бор, – дейди, тадбиркор сўзини давом эттириб. – Албатта, бу осон кечмайди. Ҳар бир ишда машаққат бор. Лекин машаққатли ишни охири баракали ва ширин бўлади. Шунча муваффақиятларимга ўзим ва отамни ёрдами билан эришдим, бундан кейин ҳам меҳнат қилишдан толмайман.

Фаол тадбиркоримизнинг ишларига ижодий жамоамиз ривож ва барака тилайди.

Отабек ЗИЁ
«Teleradio.uz» мухбири

Comments are closed.