«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“Туронбанк”нинг молиявий кўмагида тадбиркор 70 турдаги ширинликлар тайёрлаб халқимиз дастурхонига арзон нархларда етказмоқда…

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори банк-молия тизими ҳам жадаллик билан тараққий этмоқда. Ушбу соҳа вакиллари халқ ичига кириб, уларнинг орзу-ҳаваслари, яшаш тарзи билан яқиндан танишмоқда. Энг муҳими, уларга имтиёзли кредитлар ҳамда бошқа молиявий хизматлар таклиф этилмоқда. Бундан руҳланган юртдошларимиз ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини бошлаб, халқимиз фаровонлиги ва юртимиз тараққиёти йўлида меҳнат қилиб келмоқда. Ушбу жараёнларда “Туронбанк” АТБнинг ўрни ва салоҳияти ҳам кундан кун юксалиб, ишбилармон юртдошларимизнинг энг яқин кўмакчиси ва суянчига айланиб улгурди.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатида “Туронбанк” АТБ Қарши филиалининг жами кредит қуйилмалари 21 637 млн сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, шундан юридик шахсларга 15 230 млн сўм, жисмоний шахсларга 6 407 млн, миллий валютада 21 018,8 млн, хорижий валютада 618,2 млн сўм бўлиб шундан қисқа муддатли кредитлар 13 267,5 млн сўм, узоқ муддатли кредитлар 8 369 млн сўмларни ташкил қилиб, бунинг натижасида воҳада 98 нафар янги ишчи ўрни яратишга эришилди.

Хусусан, “Туронбанк”дан кредит олиб, фаолиятини бошлаган ва фаолиятини ривожлантирган намунали тадбиркорлар кўпчиликни ташкил қилиб, улардан бири Қарши шаҳридаги Мухиддинов Ихтиёр раҳбарлик қилаётган, “Насаф Имкон Орзу” масъулияти чекланган жамиятидир.


Ушбу жамият ўзининг бир-биридан тотли ширинликлари билан машҳур . “777 Мўжиза” бренди остида 70 га яқин турли хилдаги ширинликларни тайёрлаяпти. Шу билан бирга етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд.
Жамият банкдан 400 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиб янги иш ўринлари яратишга ҳам эришди. Ҳозирда 20 нафар ходим иш билан банд. Тадбиркор банк билан манфаатли ҳамкорликда фаолиятини кенгайтириб бормоқда.

Даврон Ҳасанов, VOHA-TV.uz мухбири.

Comments are closed.