«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Сувсиз ерга ниҳол ундирган отахон

Нишон тумани, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 66 ёшли Абдулла бобонинг хонадони ижодий жамоамизнинг навбатдаги манзили бўлди. Хонадонга кирар эканмиз, сувсизликдан қаҳраб ётган ерларга гувоҳ бўлдик. Ҳовли этагида эса яшнаб турган ниҳолларни кўриб ҳайрон бўласан, киши.

– Бизнинг маҳаллада асосий муаммо бу ичимлик суви, қанча ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин натижа йўқ. Деҳқончилик қилиб, томорқани кўкартираман десанг, сув йўқ – дейди Абдулла бобо.

Отахон ҳовлисининг бир четидан 1 сотиҳ ерини иссиқхона қилиб, лимон етиштиряпти. Тиниб-тинчимаган отахоннинг режалари анчагина.

– Агарда сув бўлганида томорқамда бундан ҳам кўпроқ ишлар қилган бўлар эдим – дейди отахон.

Ижодий жамоамиз номидан Абдулла бобо фаолиятига муваффақият, ҳосилига барака тилаймиз.

Отабек ЗИЁ
«Teleradio.uz» мухбири.

Comments are closed.