«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Иссиқхона ташкил этган – ишбилармон

Меҳнаткаш халқимиз азал азалдан, йилнинг тўрт фаслида ҳам ердан унумли фойдаланиб, ҳар қарич ерни бўш қўймасдан, ниҳол қадаб ўсимлик эккан, деҳқончилик ҳадисини олган.

Ҳозирги вақтда эса аҳоли фаровонлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида, банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилмоқда. Ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, ишнинг кўзини биладиган воҳадошимиз ҳақида сўз юритамиз.

Сизу бизга ҳар соатда, ҳар дақиқада огоҳ бўлишни, карантин вақтида уйда қолиб, ўрнатилган чекловларга риоя қилиш сўралмоқда. Барча карантин қоидаларига риоя қилиб, ўз оиласи ва яқинлари саломатлиги учун уйда қолиб, самарали иш билан шуғулланаётган, воҳадошимиз, Нишон тумани Абдулла Қодирий номли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Зарбиби опа Алимованинг томорқасидаги фаолияти кўпчиликка ўрнак бўлиши, табиий.

Абдулла Қодирий маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўктам Ўткиров биз билан сухбатда, маҳалла аҳолисини томорқалардан унумли фойдаланаётганлигини айтди ва маҳалладаги бир файзли хонадон томон бошлади.

Ўткан йилларда банкдан имтиёзли кредит олиб, ўзининг 19 сотиҳлик ҳовлисининг 2 сотиҳ қисмида иссиқхона ташкил қилган Зарбиби Алимова айни пайтда иссиқхонасида етиштираётган лимон кўчатларини оиласи билан парвариш қилмоқда.

Кейинги йилларда банкдан яна кредит олиб иссиқхонасини кенгайтириш ва қўшимча ишчи ўрин яратишни олдига мақсад қилиб қўйган хонадон соҳибларининг ишларига омад тилаймиз.

Отабек ЗИЁ
«Teleradio.uz» мухбири.

Comments are closed.