«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ШАҲРИСАБЗДА СУВДАН ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАНЛИК АНИҚЛАНДИ

Э.Каримов 2018 йилнинг июнь ойидан Қашқадарё вилояти Аму-Қашқадарё тизимлари хавза бошқармаси Шаҳрисабз тумани бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда. Унинг асосий вазифалридан бири туман ирригация бўлими балансидаги сув ўтказувчи иншоотларидан олинган сув миқдорини аниқлаш ва унинг ҳисоб-китобини юритишни тўғри ташкил этишдан иборат эди. Аммо Элмурод Каримов бу ишга бепарволик билан қараган ва ҳисоб-китобни белгиланган тартибда юритмаган. Натижада сувнинг ўзбошимчалик билан сарфланишига ва адолатсиз тақсимланишига йўл қўйилган. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг 4 ойи давомида сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, сув олиш лимитлари ва режаларининг бузилиши ҳолати бўйича жорий йилнинг шу кунга қадар ўтказилган тахлилий ўрганиш тадбирлари давомида жами 79 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Шундан 34 та ҳолатда сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги қуйи ташкилотларига ва туман хокимларини қишлоқ хўжалиги масаласи бўйича ўринбосарларига огохлантирув ва тақдимномалар берилди, 14 та холотда туман СИУ ларига огохлантирув берилди, 14 та холатда фуқороларга нисбатан, 17 та холатда сув хўжалиги тизимидаги масулларга нисбатан маьмурий баённомалар расмийлаштирилиб 9 миллион 824 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб 5 миллион 832 минг сўм ундирилди.

Бу борада турли қонунбузилишларга йўл қўйган 31 нафар шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилди. 11 та қонунбузилиш ҳолати бўйича қонуний қарор қабул қилишлик учун тегишлилигига кўра ваколатли органга юборилган.

Ф.Ғуломов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи

Comments are closed.