«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Томорқа – рўзғор таянчи

Нишон туманидаги Каптарли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Элмурод Мамақуловнинг мўжазгина ховлисининг бир сотих ерида иссиқхона ташкил қилинган. Унда помидор етиштирилмоқда. Оиланинг қўшимча даромади бўлган иссиқхонада хонадон соҳибининг ўзи ва оила аъзолари меҳнат қилади.

Помидорларини шу кунга қадар бир неча маротаба бозорларга чиқарган ва яхши даромад кўраётган оила соҳибининг режалари анчагина. Хусусан, келгуси йилда банкдан кредит олиб яна иссиқхона қуришни режалаштирган. Бу эса ўз навбатида маҳалладаги бир неча ёшларни мавсумий иш билан таминлаш дегани.

Ижодий жамоамиз номидан тадбиркор Элмурод Мамақулов фаолиятига муваффақият, ҳосилига барака тилаймиз.

Отабек ЗИЁ
«Teleradio.uz» мухбири.

Comments are closed.