«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҲАР БИР ХОНАДОН ЭЪТИБОРДА

Яккабоғ тумани Қашқадарё вилоятининг сўлим масканларидан бири. Туманнинг Жайчи маҳалла фуқаролар йиғинида 2900 та аҳоли, 5 та кўча, 750 та хонадон истиқомат қилади. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташаббуси билан маҳалла тадбиркорлари томонидан 100 та хонадон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Шунингдек, маҳалладаги таъмирталаб бўлган хондонларга ёрдам кўрсатилди. Хусусан, фуқаро Зуҳра Норованинг уйини таъмирлаш мақсадида маҳалла ва мутасаддилар томонидан 1 миллион сўм маблағ ажратилди.

Маҳалла вакиллари ҳар бир хонадонда бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб бордилар. Аҳоли ўз томорқасида бодринг, помидор, бақалажон, картошка, булғор қалампири ва бошқа турдаги кўчатлар экиб парваришлаяпти. Маҳалланинг 25 та хонадонида иссиқхоналар мавжуд бўлиб, улардан аҳоли унумли фойдаланмоқда. Етиштирилган маҳсулотнинг ортиқчаси дўконларга ва бозорларга сотиляпти. Бу эса ўша оилага қўшимча даромад олиб келади. Пилла мавсумида 4 та оила ипак қурти боқдилар. Маҳалла ёрдами билан хотин-қизларимизнинг 25 нафари мавсумий ишга жалб этилди.

Аҳоли ёрдами билан кўча ва ариқлар тозаланди, кераксиз чиқиндилар йўқ қилинди, дарахтлар буталанди ва оқланди, қабристонлар обод қилинди.

Бугун хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири, халқ турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти сифатида белгиланган.

Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш оҳирги йилларда юқори кўрсаткичга ошди. Айниқса, йиллик имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди. Бу борада маҳалламизда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бораётган оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Ойсоат Чориеванинг ҳам ҳиссаси катта, десам муболаға бўлмайди.

Маҳалламиз аҳолиси тинч-осуда ва ҳаётидан мамнун яшашлари учун биз маҳалла вакиллари ҳам ҳар доим эътиборли бўлмоғимиз даркор. Зеро, халқимизнинг турмуш фаровонлигига ҳар биримиз масъулмиз.

Анвар РАҲИМОВ,
Яккабоғ тумани, Жайчи МФЙ раиси.

Comments are closed.