«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЕРДАН БАРАКА ТОПГАНЛАР

Хабарингиз бўлса Нишон тумани маҳаллалари, тадбиркорлар фаолиятини ёритиб бормоқдамиз. Навбатдаги манзилимиз Нишон туманининг «Балҳияк» маҳалласидир. Бу ерда яшовчи Азим Примов хонадонида қўшимча даромад манбаига айланган 21 сотиҳли ер майдонида иккита иссиқхона мавжуд. Улардан бирида лимон, иккинчисида эса помидор, бодринг етиштирилади.

– Ерга меҳнат қилсангиз, ер, албатта, сизга даромад келтиради, – дейди хонадон соҳибаси Гулдона Надиева.

Бу файзли хонадонда 90 ёшли Ойқиз момо ҳали ҳам тетик ва бардам томорқа ишларида ёрдам беради, томорқа сирларини ўргатади. Шунинг учун ҳам ушбу оила ердан барака топган. Маҳалла раиси Бозор Қулназаровнинг айтишича, мазкур хонадон маҳалладаги энг наъмунали ва ҳавас қиладиган оилалардан бири.

Ижодий жамоамиз номидан ушбу хонадон вакилларига оилавий хотиржамлик, ҳосилига барака тилаймиз.

Отабек ЗИЁ
«Teleradio.uz» мухбири

Comments are closed.