«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Чирчиқдаги каналда оқиб ўлган аёл мурдаси 3 йилдан кейин топилди

Чирчиқдаги Бўзсув каналида оқиб кетиб, ҳалок бўлган аёл мурдаси 3 йилдан кейин топилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2017 йил 6 июль куни Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган М.Ҳасанова соат тахминан 22:40 ларда Чирчиқ шаҳар ҳудудидаги Чирчиқ тиббиёт коллежининг пастки тарафидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетиб, бедарак йўқолган.

2020 йил 20 май куни ўтказилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, 2017 йил 29 июль куни Тошкент тумани, “Чувалачи” маҳалласи ҳудуди, Қозоғистон чегарасидан оқиб ўтувчи Келес каналидан топилган, Осиё миллатига мансуб, ёши 30-40 ларда бўлган шахси номаълум аёл кишининг мурдаси Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувда бўлган М.Ҳасанова эканлиги Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор бўлинмаси ЎМИБ тезкор вакили, подполковник У.Муҳиддинов ва бўлинма катта тезкор вакили, лейтенант А.Холтоевлар томонидан аниқланган.

Шу сабабли бедарак йўқолган М.Ҳасановага нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан юритилган қидирув йиғма жилди тўхтатилган.

effect.uz

Comments are closed.