«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Менинг томорқам – менинг хазинам

Нишон тумани «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида айни вақтда томорқа ер ишлари жадал суратда амалга оширилмоқда. Карантин даврида уйда бекор ўтириб қолмаган маҳалла аҳолисининг кўпчилиги иссиқхона ишлари билан банд.

Жумладан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Чориев Раҳимжон ака хонадони маҳалладаги энг наъмунали хонадонлардан деб айтсак муболаға бўлмайди. Сабаби 8 сотиҳлик ер майдонига эга бўлган хонадон соҳиби бундан бир неча йил бурун ўз маблағлари ҳисобидан 2 сотих ерга замонавий иссиқхона ташкил қилган. Иссиқхонанинг бир қисмига помидор ҳамда бодринг етиштирмоқда.

Ўтган йили қатор ораларига лимон кўчатларини ҳам ўтқазган. Раҳимжон аканинг айтишича, ушбу маҳаллада сув тақчиллиги бор.
– Бодринг ва помидорлардан қайта-қайта ҳосил олиш учун кўпроқ сув талаб қилинади. Лимонни эса бир ҳафтада бир марта суғорса бўлади, – дейди Раҳимжон ака.
Ушбу маҳалладаги хонадонларнинг яна бирида ташриф буюрдик. Хонадон соҳиби Эшқобилов Келдиёр ака нафақа ёшида бўлишига қарамасдан фарзанд ва набиралари билан биргаликда 30 сотих томорқасида меҳнат қилишмоқда. Ушбу томорқанинг тўрт сотих қисмида замонавий иссиқхона ташкил қилинган бўлиб помидор ва бодринг етиштирилмоқда. Ҳовлисининг ҳар қарич еридан унумли фойдаланаётган отахоннинг томорқасида яна бир иссиқхона бўлиб, унда 65 туп лимон парвариш қилинмоқда. Энг эътиборлиси шундаки хонадон томорқасида 22 туп писта дарахти ҳам мавжуд. Бир сўз билан айтиш мумкинки нишонлик меҳнаткашлар ҳар бир қарич ердан унумли фойданланмоқда.

Отабек Зиё,
«Teleradio.uz» сайти мухбири

Comments are closed.