«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Иссиқхона илмини ўзлаштирганлар

Нишон тумани Юксалиш МФЙга истиқомат қилувчи Тоғаев Баҳром хонадонига деҳқончилик ишлари бошлаб юборилган. Хонадон вакиллари иссиқхона ишлари билан банд. 14 сотиҳ томорқага эга бўлган хонадон соҳиби ернинг ҳар бир қарич қисмидан унумли фойдаланмоқда.

Ҳовли этагидаги 1 сотих ерга ташкил этилган иссиқхонада бодринг етиштирилмоқда. Оила бюджетига қўшимча даромад келтирмоқда.
2019 йили маҳалла ёрдами билан банкдан имтиёзли равишда 7 миллион сўм кредит олиб, ушбу иссиқхонани ташкил қилдик, – дейди хонадон соҳиби Баҳром ака. Бундан ташқари ишни «кўзи»ни биладиган хонадон вакиллари томорқасида помидор, болгар қалампири, картошка каби полиз экинларини ҳам етиштирмоқда. «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ражабов Ўрол аканинг айтишича хонадон вакиллари Баҳром ака ва Наргиза опа узоқ йиллардан буён ўзининг наъмунали ишлари ва тадбиркорлиги билан маҳалла фуқароларига наъмуна бўлиб келмоқда.

Отабек Зиё,
«Teleradio.uz» сайти мухбири

Comments are closed.