«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Иссиқхонадан унумли фойдаланётган – нишонликлар

Нишон тумани, Пахтакор МФЙда истиқомат қилувчи Бурхонова Марҳабо ходнадонида айни кунларда ишлар қизғин тус олган. Сабаби тадбиркор Марҳабо опа томорқасининг 3 сотиҳ қисмида замонавий иссиқхона ташкил қилинган бўлиб хонадон соҳибаси меҳнати ортидан яхши даромад кўрмоқда.

2018 йили маҳалла кафиллигида банкдан 27 миллион сўм имтиёзли кредит олиб ўзи ва икки фарзандининг бандлигини таъминлаган аёлнинг олдига қўйган мақсадлари анчагина. 12 сотих ҳовлининг бир қаричини ҳам бўш қўймасдан, 2 сотих ерга картошка парвариш қилмоқда. Маҳалла масъуллари тадбиркор аёлга кўмак бермоқда.

Отабек Зиё,
«Teleradio.uz» сайти мухбири

Comments are closed.