«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ВИДЕО МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

Қарши давлат университетининг 2019 йил 11 декабрь кунидаги 618 Т-сонли буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилган фуқаро Ғайбуллаев Маҳмуд Рустам ўғли томонидан жорий йилнинг 20 май куни айрим ижтимоий тармоқларда университет профессор-ўқитувчиларининг амалиёт ва давлат имтиҳонлари учун пул олганлиги тўғрисида йўллаган видеомурожаати ҳамда хорижда фаолият олиб борадиган Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” номли интернет газетасида (жорий йилнинг 5 май куни) эълон қилинган шу хусусдаги материал  юзасидан айни кунларда университетнинг ички коррупцияга қарши курашиш комиссияси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари томонидан ўрнатилган тартибда текширув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади. 

ҚарДУ ахборот хизмати

Comments are closed.