«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қамаши тумани “Чим” МФЙ: Аҳоли томорқалардан унумли фойдаланмоқда

Қамаши тумани “Чим” МФЙ Сарбозор қишлоғида истиқомат қилувчи, тадбиркор Чориев Қурбон хонадонида 2 та иссиқхона мавжуд бўлиб, улар оиланинг қўшимча даромад манбаи ҳисобланади. Иссиқхоналарнинг бирида лимон, бирида полиз экинлари – помидор ва бодиринг етиштирилади.

Бундан ташқари тадбиркор лимон кўчатларини ҳам маҳалладошларига улашар экан. Унинг иссиқхонада парвариш қилинаётган помидорлари бир неча кундан сўнг бозорларга чиқарилади. Тадбиркор томорқасининг бир қисмида саримсоқ пиёз, сабзи, картошка ва бошқа полиз экинлари етиштирилмоқда.

Ушбу маҳаллада истиқомад қилувчи Қулмуродов Юсуф хонадонида ҳам иссиқхона ташкил қилинган бўлиб, унда полиз экинлари парвариш қилинмоқда.

“Чим” МФЙ фуқаролари томорқалардан унумли фойдаланмоқда.

Ижодий жамоамиз номидан тадбиркорлар ҳосилига барака, ишларига ривож тилаймиз.

Таҳририятимиз Қамаши тумани маҳаллаларидаги томорқалар фаолиятини ёритишда давом этади.

Отабек Зиё
«Teleradio.uz» сайти мухбири

Comments are closed.