«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Аҳоли томорқалардан унумли фойдаланмоқда

Қамаши тумани “Одоқжонбуз” МФЙ да истиқомат қилувчи, Турсунов Низомиддин ака хонадонига ташриф буюрдик. Хонадонда турли хил экинлар парвариш қилинмоқда. Ҳовли этагидаги 20 сотиҳ ерда серҳосил картошка нави етиштирилади. Тадбиркорнинг айтишича, картошка яхши даромад манбаидир. Эътиборимизни яшнаб турган олма боғи тортди.

Хонадон соҳибининг айтишича, 40 гектар майдонда ташкил этилган ушбу боғ шу ҳудуддаги фермерники бўлиб, айни вақтда Низомиддин ака парвариш қилмоқда. У бир қанча мавсумий ишчи ўринларини ҳам яратган. Ҳовли этагидаги бўш турган 2 сотиҳ майдонда иссиқхона ташкил этилмоқда. Низомиддин ака иссиқхона ичига турли хил кўкат ҳамда помидор, бодиринг каби зарур полиз маҳсулотларини экишни режа қилганлигини айтди.

Ижодий жамоамиз номидан тадбиркор Низомиддин Турсуновнинг ҳосилига барака тилаймиз.

Таҳририятимиз Қамаши тумани маҳаллаларидаги томорқалар фаолиятини ёритишда давом этади.

Отабек Зиё
«Teleradio.uz» сайти мухбири

Comments are closed.