«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Аҳоли томорқалардан унумли фойдаланмоқда

Қамаши тумани “Бойбўри” МФЙ да истиқомат қилувчи, Пардаев Холбозор хонадонида айни вақтда 20 сотиҳ майдонда картошка етиштирилмоқда. Тадбиркорнинг айтишича, картошка яхши даромад манбаи бўлибгина қолмай аҳоли учун фойдали озуқа манбаидир.

Томорқада тадбиркор оиласи билан карантин қоидаларига амал қилиб меҳнат қилмоқда. Хонадон соҳибининг тут плантацияси ҳам бўлиб, ундан унумли фойдаланиш мақсадида хонадонда пилла ҳам парвариш қилинмоқда. Оила аъзолари бир тану бир жон бўлиб, оила бюджетига қўшимча маблағ киритмоқда.

Ижодий жамоамиз номидан тадбиркор Пардаев Холбозорнинг ҳосилига барака, ишларига ривож тилаймиз.

Таҳририятимиз Қамаши тумани маҳаллаларидаги томорқалар фаолиятини ёритишда давом этади.

Отабек Зиё
«Teleradio.uz» сайти мухбири

Comments are closed.