«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАШҚАДАРЁ «ЯШИЛ» ҲУДУД: АММО СЕРГАКЛИКНИ ЙЎҚОТМАЙЛИК

Шу кеча кундузда оммани хавотирга солаётган юқумли вируслардан бири бу коронавирусдир. Ҳозирги кунда асосий вазифалардан бири юқумли вируснинг кириб келишини олдини олиш ва керакли чора-тадбирлар иборат. Айни пайтда вилоятимизда мутасадди ташкилотлар томонидан комплекс ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилоят бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан COVID-19 тарқалиши хавфи туфайли вилоятимизда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар бўйлаб – кўчалар, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи, бекатлар, кўп қаватли уйлар, хонадонлар ва кўп тармоқли тиббиёт шифохонасининг ён атрофи, чиқиндихоналар дезинфекция қилиниши давом этмоқда.

Мазкур тадбир вилоятнинг барча ҳудудларида ҳам доимий равишда ташкил этилган. Бу эса коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган энг асосий вазифалардан биридир.

Ш. ИМОМОВА

teleradio.uz

Comments are closed.