«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“Йиртқич бўри ўрмонга табибликка сайланди-ми”?

Айни вақтда куннинг энг қайноқ мавзуси – сенатор Абдуғани Сангиновнинг Сардоба сувомборини тафтиш қилиш комиссияси раҳбари этиб тайинланганлиги бўлганди. Қизиқарлиси шундаки, сенатор “Ўзбекгидроэнерго” раҳбари ҳисобланиб, ўзи қурган тўғоннинг бузилиш оқибатларини текширар экан.              

Ижтимоий тармоқларда эса, оддий аҳолининг ба`зи бир қатлами бунга муносабат билдириш тариқасида, марҳум болалар ёзувчиси Анвар Обижоннинг “Йиртқич бўри ўрмонга табибликка сайланди” ше`рини мисол қилиб кўрсатмоқда.

 Ҳақиқатдан ҳам Сардоба воқеалари айбдори А.Сангиновми ё бошқа шахсми, бу хусусда “Халқаро Пресс Клубнинг “ бугунги масофавий сонида(соат 11:15) билиб оламиз.

Илёс Махмудов.

Comments are closed.