«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Коронавирус оқибатида жаҳон иқтисодиётига етказадиган зарар ҳисоблаб чиқилди

Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига 2020 йилда 5,8 трлн.дан 8,8 трлн. долларгача зарар етказиши мумкин. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) буни ҳисоблаб чиқди.

Банк ҳисоботида 5,8—8,8 трлн. долларлик зарар глобал ЯИМнинг 6,4—9,7 фоизига тенглиги кўрсатилган.

ОТБ ҳисоб-китобларига кўра, агарда пандемия давом этса ва чекловлар ярим йилдан ошиб кетса кўриладиган зарар — 8,8 трлн. доллар бўлади, иқтисодий фаоллик уч ой ичида тикланса зарар камроқ бўлади — 5,8 трлн. доллар.

Пандемиядан Осиё-Тинч океани минтақаси 1,7 трлн. дан 2,5 трлн. долларгача, Хитой 1,1 трлн.дан 1,6 трлн. долларгача зарар кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, банк 3 апрелдаги ҳисоботида коронавирус жаҳон иқтисодиётига етказадиган зарар 2 трлн.дан 4,1 трлн. долларгача бўлишини прогноз қилганди.

Манба: Хабар.уз

Comments are closed.