«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қашқадарёда фоҳишахона ташкил қилганлар қўлга тушди

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 6 май куни Касби туман ИИБга хабар келиб тушган. 

Аниқланишича, шу куни соат 15:00 ларда Касби тумани “Тошқўрғон” қишлоғида яшовчи Б.Ў. ўз яшаш уйида Касби тумани “Зумрад” қишлоғида яшовчи А.Ж. ва Қарши шаҳар “Кунчиқар” маҳалласида яшовчи Ш.Н. билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. Эвазига Ж.Адан 50.000 сўм пул олган. ТИИБ ходимлари томонидан жиноят аниқланди ва тегишли тартибда хужжатлаштирилиб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Ў.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Manba: Darakchi

Comments are closed.