«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

6 СОТИХЛИ ИССИҚХОНАДА ЛИМОН ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

Айни вақтда Ғузор туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 2287 та фуқоро, 406 та хонадонда умргузаронлик қилади.

Маҳалла раиси Сохиб ака Жабборовнинг бизга берган маълумотига кўра, маҳаллада 517 та оила мавжуд бўлиб, айни кунларда тинч-тотув умр гузаронлик қилиб келмоқдалар. Маҳаллада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учрамайди. Ёшларни иш билан таминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган апрель ойи давомида маҳалладан 3 нафар фуқоро жамоатчилик ишлари жалб қилиниб  доимий иш ўрнига эга бўлдилар.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга, банкдан имтиёзли кредит олиши учун маҳалла томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб тавсияномалар берилмоқда. Карантин даврида маҳалла фуқароларини моддий томонлама қўллаб — қувватлаш мақсадида, 20 та кам таъминлаган оилага саҳоватпешалар томонидан ёрдам берилди. Бундан ташқари маҳалланинг ўзига 6 тонна ун  келтирилиб имтиёзли нархларда тарқатилди.

Фуқороларни ўз томорқаларидан унимли фойдаланишини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ернинг ҳар бир қаричини бўш қўймайдиган Собир ака Акабоев хонадонида бўлиб, мазкур хонадон томорқасида айни вақтда 6 сотих ер майдонига, замонавий иссиқхона ташкил қилиниб, 4 кишининг бандлиги таъминланганига гувоҳ бўлдик.

Иссиқхонада 30-40 га яқин лимон кўчатлари парваришланмоқда. Иссиқхона эса томчилатиб суғориш тизимига эга. Собир ака Акабоев бу йил томорқасидан яхшигина дамромад олиш, рўзғорини бут қилиш ҳаракатида.

Тинмай изланиш ва ҳаракат инсоннинг барча орзулари рўёбига замин яратади.

Отабек ЗИЁ, teleradio.uz мухбири

Comments are closed.