«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ТАДБИРКОР АЁЛНИНГ ТОМОРҚАСИДА ИШ ҚИЗҒИН

Ғузор тумани аҳолиси азал-азалдан деҳқончилик бобида кўпчиликка ўрнак бўлиб, ҳавас қилса арзигулик натижаларни кўрсатиб келган.

Зеро, кўпдан буён ота-боболаримиз ҳам ерга уруғ қадаб, ҳосил етиштирнинг ҳадисини олган миришкор деҳқонлар бўлишган.

Томорқасининг ҳар бир қаричини бўш қўймасдан, баҳорги экинлар билан тўлдириб иссиқхона илмини чуқур эгаллаган ҳолда даромад топётганлар «Буюк карвон йўли»  маҳалла фуқаролар йиғинида жуда  кўплаб топилади.

Хатам Рўзиев бошчилик қилаётган мазкур маҳаллада айни вақтда 3130 нафар фуқоро истиқомат қилади.

Маҳаллада 606 та хонадон, 750та оила бор. Жумладан ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Зулхумор Жабборова ҳам ўтган йили “Халқ банки”дан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурига мувофиқ имтиёзли шартларда 27 миллион сўмлик кредит олди ва хонадаонидаги томорқасида 2 та замонавий  иссиқхоналар барпо этишга эришди.

— Ўтган йилнинг ўзидаёқ ҳаражатларни қопладик, 6 киши иссиқхонада банд, оилавий тадбиркормиз дейди, айни вақтда “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси Ғузор  туман кенгаши раиси Зулхумор Жабборова.

Тадбиркор аёл Зулхумор опа маҳалласидаги барчага ўрнак бўлиб, иссиқхонасининг бирида памидор ҳамда бодиринг етиштириб фойда олаётган бўлса, иккинчисида 30 га яқин лимон, мандарин ва апелсин кўчатлари барқ урип ўсмоқда. Ҳудуддаги хотин-қизлар ҳам опадан тадбиркорлик сирларини ўрганиб ўз фаолиятларини бошламоқда.

 «Буюк карвон йўли» маҳалласида иш қизғин. Бекор ўтирган одамнинг ўзи йўқ. Муҳими излаган имкон топмоқда.

Отабек ЗИЁ, teleradio.uz мухбири

Comments are closed.