«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

АҲОЛИГА КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА

Бугунги ишни эртага қолдирма — дейди доно халқимиз. Азал-азалдан дехқончилик сир-асрорларини пухта эгаллаб баҳорнинг бугунги кунларини ғанимат билиб тинмай меҳнат қилиб келаётган Ғузор туманида жойлашган «Пахтазор»  маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари ва томорқаларида бўш жойга кўзингиз тушмайди. Томорқа етти хазинанинг бири деганларидек ердан унумли фойдаланишни ташкил қилиш, аҳолининг кам таъминланган қатламига кўмак кўрсатиш бўйича маҳалла раиси Аброр Рўзиев бошчилигида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллада истиқомат қилувчи, фуқороларга айни вақтга қадар, памидор, бодиринг, булғор қалампири, бақлажон каби бир қатор полиз экинлари, турли кўкатлар ҳамда мевали кўчатлари тарқатилмоқда.

Маҳалла аҳолиси эса бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун.  Томорқа ерларининг бир қаричини ҳам бўш қўймасдан унимли фойдаланишмоқда.

Карантин шароитида кам даромадли, ишсиз, кам таъминланган аҳоли қатламларига  моддий ёрдамлар, жумладан ун ва ўсимлик ёғи каби биринчи галда зарур бўладиган озиқ — овқат маҳсулотлари имтиёзли нархларда савдо ташикл этилиб бу ишларда валантиёрлар ёрдами беғараз кўрсатилмоқда.

Отабек ЗИЁ, teleradio.uz мухбири

Comments are closed.