«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

АТБ “АГРОБАНК” ЯККАБОҒ ФИЛИАЛИ ҲАР БИР ХОНАДОН ТАДБИРКОР ВА ДАРОМАДЛИ БЎЛИШИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТМОҚДА

Яккабоғ туманида жами 60 та маҳалла мавжуд бўлиб, АТБ “Агробанк” Яккабоғ филиали томонидан мазкур маҳаллаларга томорқачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Биргина аҳолига ихчам иссиқхоналар қуриш учун 2020 йилда 7 та фуқарога 198 млн.сўм, 5 та фуқарога асаларичиликни ривожлантириш учун 125 млн.сўм, 3 та фуқарога тикувчиликни ривожлантириш учун 90 млн.сўм, 1 та юридик шахсга мева- сабзавотларни сақлашга совутгичли сиғим олиш учун 220 млн. сўм, 1та юридик шахсга балиқчиликни ривожлантириш учун 100 млн.сўм, 2 та боғдорчилик йўналишидаги фермерларга интенсив узумзор ва олмазорлар барпо этишга ҳамда мазкур иссиқхоналарда томчилатиб суғориш технологияси ўрнатишга 1 млрд. 100 млн.сўм, имтиёзли кредитлар ажратилди дейди, — АТБ “Агробанк” Яккабоғ филиали бошқарувчи ўринбосари Жамшид Жуманов.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Ушбу видеоселекторда мазкур вазифаларни амалга оширишда тижорат банклари олдига муҳим вазифаларни қўйган.


Филиалимиз томонидан 2020 йилда мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш, 2020 йил 1 сентябргача қорамол боқиш бўйича оилавий кооперациялар фаолияти йўлга қўйиш, ҳар бир оилада парранда боқишни ҳамда 2020 йилда асаларичиликни ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини 5 баробарга кўпайтириш мақсадида ташкил этиладиган лойиҳаларга имтиёзли кредитлар ажратиб банк мижозларини молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Айни вақтда филиалимиз оилаларда томорқачиликни жадал ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларимизга имтиёзли кредитларлар ажратиб ҳар бир хонадон тадбиркор ва даромадли бўлишига, янги иш ўринлари яратишга асосий эьтиборини қаратмоқда.

Зокир Жўраев, АТБ “Агробанк” Яккабоғ филиали бошқарувчиси

Comments are closed.