«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ТОМОРҚАСИДАН ФОЙДА ОЛАЁТГАН КАТТАҚИШЛОҚЛИК ТАДБИРКОР

Халқимизда бир доно нақл бор, меҳнат қилган ҳор бўлмайди.

Албатта, тадбиркорлик ва дехқончилик сир-асрорларини пухта ўрганган юртдошларимиз айни вақтда юртимизда жорий қилинган карантин талабларига сўзсиз риоя қилган ҳолда уйда бекор ўтирмасдан оиласи билан биргаликда баҳорги экин-текин ишлари билан банд бўлиб ўзининг ҳовлисидаги томорқасидан унимли фойдаланиб йил давомида яхши даромад топишга эришишмоқда.

Ғузор тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳозирги карантин шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини сақлаб туриш мақсадида барча эзгу ишлар амалга оширилмоқда дейди, — МФЙ раиси Зафар Алиев.

Зафар ака маҳалладаги меҳнатсевар оилалардан бири “Гулистон” МФЙда истиқомат қилиб келаётган 2 фарзанднинг  отаси Нормурод ака Берданов хонадони ҳақида гапирар экан, мазкур хонадонда томорқачилик мактаби пайдо бўлганини таъкидлади.

 Нормурод ака ўтган 2019 йилда банкдан 20 млн сўм имтиёзли кредит олиб ҳовлисининг 2,5 сотиқ қисмида памидор экишга мўлжаллаб иссиқхона ташкил қилди.

Биринчи йилнинг ўзидаёқ яхши даромад қилган Нормурод ака, келасида иссиқхонани кенгайтириш ниятида. Икки фарзанднинг мехрибон онаси бўлган Наргиза опа Берданова  бўш қолди дегунча иссиқхонага шошади.

-Бу ҳам бизнинг қўшимча даромадимиз, қанчадан-қанча  бўш ётган ерлардан унимли фойдаланиб ҳар-бир оила бу иш билан шуғулланса бўлади, дейди  Нормурод ака. Томорқачиликнинг ҳам ўз қоидалари бор. Қисқа фурсатда ишнинг оғир-енгилини тўғри ўзлаштирган қаҳрамонимиз фаолиятини янада кенгайтириш билан банд. Гулистондаги хонадонларда иш қизғин. Бугунги меҳнат эртага баракали ҳосил бериши шубҳасиз.

Отабек ЗИЁ, teleradio.uz мухбири

Comments are closed.