«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ОИЛАВИЙ ИШИМИЗГА ВИРУС ТАЪСИР ҚИЛМАЙДИ

Коронавирус пандемияси халқимизни синовдан ўтказди. Айни баҳор мавсумида, табиат уйғониб экин-текин ишлари бошланганда ушбу эпидемиянинг юртимизга кириб келиши халқимизни янада жипслаштирди. Олма пиш, оғзимга туш – деган билан ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳаёт давом этар экан, яшаш, қорин тўйғизиш, меҳнат қилиш бир сўз билан айтганда яшаш лозим. Корантиннинг ҳар бир кунида бекор ўтирмай, уй ишлари билан банд бўлиш, айниқса томорқадан унумли фойдланиб рўзғорга фойда киритиш фақат ва фақат дангасаликни ташлаб, меҳнат қилган инсонга омад олиб келади. Шундай кунларда Ғузор туманидаги “Чаноқ” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилувчи Инотилла ака Қурбонов бир зум бекор ўтирмай фақат ва фақат меҳнат билан шуғулланади.

Инотилло ака кўп йиллардан бери ўзининг мўжаз  томорқасидан унумли фойдаланип, рўзғор тебратмоқда қолаверса  кўплаб маҳалладошларига дехқончилик сирларини ўргатиб келмоқда. 54 ёшларни қоралаган, сочларига оқ оралаган Инотилло ака тўрт фарзанднинг отаси. Қадоқ қўллари меҳнатдан пишди, кучга тўлди. Ҳаётнинг қувончли ва омадли дамларини анашу меҳнат ортидан кўрди. Аёли Очила Шомуродова турмиш ўртоғига елкадош бўлиб, рўзғор юкини бирга кўтариб келмоқдалар. Фарзандларини уйли- жойли қилган Инотилло ака шу кунларга етканидан яратганга шукуроналик келтиради.

Айни пайтда ушбу оиланинг мўжаз ховлисида 3 сотих ерга иссиқхона ташкил қилинган бўлиб мазкур иссиқхонада 500 туп лимон парваришланмоқда. Қўшимча  даромад фарвонли манбаи бўлганидек иссиқхонада оиланинг барча аъзолари бир бўлиб биргаликда янги ҳосил учун ҳамжиҳатликда меҳнат қилишмоқдалар. Оила бекаси Очила опани иссиқхонадан чиқанини кўрмайсиз. Кўчатларни ҳудди фарзандларидек меҳр қўйиб парваришлайди, бу жараён эса уни бахтиёр қилади, дейди — Инотилло ака.

2012 йилда томорқачилик ишини бошлаган мазкур оила йиллар давомида соҳанинг сир-асрорларини пухта ўзлаштиришга эришди. Бугунги кунгача  анча тер тўкди. Ҳар бир соҳанинг ўз қийинчилиги бўлганидек, томорқачилик фақат чидам ва сабр, матонат ва албатта меҳнат талаб қилди. Меҳнат қилган одам ҳеч қачон оч қолмайди. Фақат ҳаракатда бўлиш керак.

— Иссиқхонамда лимон кўчатларини ҳам парвариш қиламан, икки йиллик кўчатларни маҳалламдагиларга улашаман, бу ҳам қўшимча даромад. Ҳеч кимдан ёрдамимни ва шу соҳага оид маслаҳатимни аямайман, дейди — Инотилла ака.  Инотилла ака иссиқхонасидан ўтган йилда 1 тонна-ю, 300 кг ҳосил олишга эришди.  Бугунги кунда кўчага чиқиш инсон саломатлигига хавф солиб турган бир пайда, уйда қолиб меҳнат қилган ушбу хавф-хатардан холи.

-«Чаноқ» МФЙда одамларимиз баҳорнинг ҳар бир кунини ғанимат билиб, томорқаларидан унумли фойдаланишга киришган дейди, — маҳалла раиси Жаббор Тошпўлатов.

Корантин кунлари ҳадемай ўтиб кетади, бироқ инсон учун энг муҳими ҳар бир кунини тўғри ва фойдали ташкил этишдир.  Зеро, меҳнат қилган кам бўлмайди.

Отабек ЗИЁ, teleradio.uz мухбири

Comments are closed.