«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

МЕҲНАТКАШЛАР МАҲАЛЛАСИДА ИШ ҚИЗҒИН

Ғузор туманида жойлашган «Тошгузар» маҳалла фуқаролар йиғини  меҳнаткаш ва тадбиркорлардан ташкил топган маҳалладир.

Айтишларича, мазкур  маҳалладаги хонадонларда 21 та иссиқхона мавжуд бўлиб, айни пайтда карантин вақтида одамлар уйда қолиб ўзининг мўжазгина иссиқхоналарида меҳнат қилишмоқда.

“Тошгузар” МФЙ раиси Суюн ака Мингбоевнинг таъкидлашича ҳозирда маҳаллада 2204та аҳоли тинч ва тотув истиқомат қилмоқда.  Маҳалламизда барча фуқаролар карантин қоидаларига риоя қилиб аҳоли уйда қолиб томорқаларда оила аъзолари билан мехнат қилмоқдалар.

Зеро, бу томорқалардан олинадиган даромат кимнингдир оиласи учун қўшимча даромад манбаи бўлса, яна кимнингдур оиласи учун асосий даромад манбаи, доимий даромадли бизнесига айланган.

Маҳалладаги 502 та хонадонда, 635 та оила, бирдамликда ва ҳамжиҳатликда тинч-тотув, бирдамликда яшамоқда.

Азалдан халқимизда бир нақл бор, бир болага етти маҳалла ота ҳам она.

Дарҳақиқат, ҳар бир маҳаллада назорат, тартиб бўлар экан, ушбу масканда ёшлар ўртасида безорилик ва қонунбузарлик ҳолатлари содир бўлмайди.

“Тошгузар” маҳалласида ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик билан шуғулланишлари доимий диққат – эътиборда.  

Маҳалламиздаги тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 30 нафар ёшларнинг тижорат банкларидан кредит олиши учун ҳужжатлари жамланиб тегишли ташкилотларга маҳалла тавсияномаси асосида юборилган.

Ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган ҳар бир ёшни биз албатта маҳалла томонидан кафилликка олиб қўллаб-қувватлаймиз, дейди маҳалла раиси — Суюн ака.

Карантин вақтида аҳолининг эхтиёжманд қатламига  биринчи навбатда саҳоватпеша ҳомийлар томонидан зарурий ун, ёғ ва бошқа зарурий маҳсулотлар берилмоқда.Ун маҳсулотлари эса имтиёзли арзонлаштирилган нархларда маҳалланинг ўзида сотилмоқда. Шу кунларда маҳалладаги 21 оилага карантин сабаб ижтимоий-моддий ёрдам берилди.

“Тошгузар” МФЙ да барча аҳоли вакиллари карантин вақтида ўрнатилган тартиб ва қоидаларга амал қилган ҳолда, уйда қолиб фарзандлари ва оиласи бағрида томорқа ишлари билан банд. Муҳими аҳолининг ҳам бандлиги ҳам даромади томорқа кетидан таъминланмоқда.

Отабек ЗИЁ, teleradio.uz  мухбири

Comments are closed.