«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ИССИҚХОНА ИЛМИНИ ЯХШИ ЎЗЛАШТИРГАНЛАР

Айни карантин вақтида ҳам тадбиркорлик ва деҳқончилик сир-асрорларини пухта ўрганган юртдошларимиз корантинда уйда қолиб, ўрнатилган барча чекловларга риоя қилган ҳолда, ўз ишлари билан машғул.

Айни баҳор вақтида, томорқа ишларини бажариш зарурдир.

Зеро, вақт бизни кутиб турмайди.

Ғузор туманида жойлашган, «Мўминобод» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, Алихон Акромов ҳам карантин вақтида уйида қолиб томорқа ишлари билан банд.

Юрдошимиз 2018-йилда ТИФ “Миллий банк”дан  уч йилга 15 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит олди ва яшаш ҳовлисининг томорқасида 1,5 сотиҳ майдонга замонавий иссиқхона барпо қилди.

Ишбилармон Алихон ака иссиқхонага 16 туп лимон кўчатларини ўтқазган.

Бундан ташқари лимон кўчатлари ораларига бодиринг ва памидор ҳам экди.

Биринчи йилнинг ўзидаёқ 5-6 миллион атрофида даромат кўриб рўзғор ҳаражаатлари қопаланди. Қахрамонимиз Алихон ака 66 ёшда бўлсада, ҳали -ҳамон белидан қуввати кетмаган. Меҳнатсеварлик, ҳаракат доимий шиори.

-Ҳозирги вақтда памидор кўчатларини парвариш қилаяпмиз. Оила аъзоларимиз билан бўш вақт бўлди дегунча  шу иссиқхонага ошиқамиз.

15-майгача бориб памидорларимиз ҳосилини бозорга чиқарамиз, дейди — Алихон ака Акромов.

«Мўминобод» МФЙ раиси Тўрахон Шарапов биз билан суҳбатда маҳалла фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди.

-Маҳалламизда бундай меҳнатсевар, томорқасидан унумли фойдаланаётган хонадонлар кўплаб топилади.

Меҳнаткаш фуқороларимиз, бир қарич ерни ҳам бўш қўймасдан рўзғорига керак бўладиган муҳим турдаги қишлоқ-хўжалик экинларидан тортиб, шолғом, картошка, сабзи, пиёз каби сабзовот маҳсулотларини ҳам етиштириб рўзғорига ҳамда ортганини бозорларимизга чиқаришмоқда.

Айни карантин вақтида, бу ва бошқа турдаги, мева сабзавотларга талаб катта бўлади, дейди – маҳалла раиси Тўрахон ака.

Иссиқхона илмини яхши ўзлаштирган Алихон ака келгуси йилларда иссиқхонасини янада кенгайтирмоқчи ва махалла ёшларини иш билан таъминлашга ҳисса қўшмоқчи.

Отабек Зиё,  teleradio.uz мухбири

Comments are closed.