«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ОЛТИНЧИ СЕКТОР РАҲБАРИ КИТОБДА

САҲОВАТ ВА ЭЗГУЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

      Ҳалқимизга хос хислатлар ҳақида гап кетганда аввало меҳр-оқибат  ва саҳоватпешалик алоҳида тилга олинади. Бу каби бардавом ва эзгу амаллар “Коронавирус” пандемияси шароитида биргаликда курашишда ҳизмат қилади. Саҳоват ва кўмак тадбири доирасидаги тадбирларда, Ўзбекистон Республикаси  Миллий  гвардияси  ходимлари  бугунги синовли даврда ҳам  фуқароларимизга ёрдам беришда давом этмокда. Жумладан, Қашқадарё вилоятнинг 6-сектори раҳбари Миллий гвардиянинг Қашқадарё вилоят бўйича худудий бошқармаси бошлиғи полковник Умид Азимов ҳамда Китоб тумани ҳокими Алишер Закиров томонидан  ўтказилган  навбатдаги  саҳоват  тадбирида, Китоб тумани  Нурафшон МФЙда истиқомат қилувчи 12 нафар кам таьминланган оила вакилларига 8-турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу борада Қашқадарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошкармаси ходимлари кўринмас душманга курашда ўз фаолликлари билан вилоятда аҳоли меҳрини қозонди десак  муболаға  бўлмайди. Ҳар соҳада уларнинг қўллаб-қувватлаши кўмагини хис этмокдамиз дейди маҳалланинг кекса нуронийси  Шоҳиста опа Қурбонова.

      Бугунги кунда бутун башарият такдири жиддий синовдан ўтмокда. Миллат ва элат чегара ва сарҳад танламаётган ушбу кунларда ҳалқимизга чин маънода ёрдам кўрсатиш инсонийликнинг ёрқин намунасидир.

      Бу борада  мазкур  соҳа  ходимлари,  бугунги синовли  даврда аҳолига  ёрдам беришда давом этиб, фуқароларимизнинг карантин қоидаларига риоя қилишлари  юзасидан  тушунтириш  ишларини  олиб боришмокда.

М. МАМАДИЕВ, Ўзбекистон  Республикаси  Миллий гвардияси

Қашқадарё  вилояти  Қўриқлаш  бошқармаси

Матбуот  гуруҳи  катта  инспектори  майор                                     

Comments are closed.