«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

БОДОМЗОРДА ИШ ҚИЗҒИН

Қарши туманидаги “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғинида 560 та хонадонда 3 мингга яқин аҳоли истиқомад қилади. Бу ҳудудда 9 та икки қаватли уйлар мавжуд бўлиб, мазкур кўп қаватли уйларда 108 та хонадан мавжуд.  

— Ҳозирги вақтда хонадонларда томорқалардан унумли фойдаланиб фуқаролар даромад олиш билан банд. Қарши туман прокурори раҳбарлигидаги 2-секторда  мазкур маҳаллада  тадбиркор ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда 13 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар тарқатди ҳамда маҳаллага тушган мурожаат бўйича эҳтиёждан келиб чиқиб 10,5 минг тонна ун тарқатилди дейди — МФЙ раиси Шерзод Ҳамидов.

Маҳалла раисининг томорқа ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосари Аслиддин Тўраевнинг айтишича ҳудудда томорқа билан шуғулланувчи хонадонлар кўпчиликни ташкил қилади. Шониёз Каримов, Ризвон Саидов оилаларини намуна қилиб айтсак арзийди. Мазкур хонадонларда мўжаз иссиқхоналарда помидор-бодринг, лимон парваришланмоқда. Оила аъзолари иш билан банд.   Маҳалла биносида бир қути пилла боқилмоқда.

Ушбу ишга маҳалла раисининг ўринбосари Нодира опа Ҳимматқулова масъул. Бир гуруҳ маҳалла аёлларидан иборат пилла парваришлаётган хотин-қизлар жамиятимизга хизмат қилаётганидан мамнун.

Зуҳра Оймаматова, журналист.

Comments are closed.