«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ТОМОРҚА — БЕБАҲО ХАЗИНА… Совлигарликлар шахсий намуна кўрсатмоқдалар

Бугунги юртимизда давом этаётган халқимиз учун синовли кунларда аввало инсон саломатлиги муҳим ўрин эгаллайди. Саломат бўлиши учун эса зарурий озуқа даркор. Томорқа инсоннинг ана шундай эҳтиёжларини қондириш учун айни муддао ҳисобланган хазина манбаидир. Қолаверса, деҳқончилик қилиб ерга меҳр бериш, киши қалбига осойишталик бахш этади.

Аҳоли ўртасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳам айни шу жиҳатлар хусусида уларга тушунтирилиб, ҳовли ва дала томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, бу ерда аввало зарурий озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш орқали оила тебратиш мумкинлиги тарғиб қилинмоқда.

Бу жараёнда Ғузор туманидаги “Совлигар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам шахсий намуна кўрсатмоқда.

МФЙ раиси Ёкубжон Бердиев ва махалланинг барча0 ходимлари ҳамда маҳалланинг бир нечта тажрибали кайвонилари хонадонма-хонадон юришиб, аҳолини ўз томорқаларидан унумли фойдаланишга чақириб, тарғибот ишини яхши йўлга қўйишган. Қолаверса, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлинмаси ҳамда ҳомий ташкилотлар кўмаги билан аҳолига 1000 тупдан ортиқ помидор, болгар кўчатлари ва турли сабзавот уруғлари текинга тарқатилди. Бунинг натижасида хонадонларнинг кўпида ажойиб томорқалар барпо қилинди.  Азалдан томорқага яхши эьтибор берадиган кишилар Ғузорда кўпчиликни ташкил этади. Маҳаллада истиқомат қилувчи ана шундай меҳнатсеварларнинг бир нечтасининг хонадонида бўлдик.

  • Жалилов Абдусаттор ака хонадони 3 сотихлик картошка, бодринг, болгар қалампири каби сабзавот экинлари экилган ва томоркадан ташкари 2 сотихлик ерда иққиқхона ҳам қилинган.

Саидмурод ака Жалиловлар хонадонида эса 4 сотихлик майдонга бодринг экилган бўлиб парникдан ташқари яна 20 сотих турли сабзавот экинлари экилиб, кичкина боғдан иборат томорқа шакилланган ва  оилавий хонадон эгалари самарали меҳнат қилишмоқда.

Маҳалланинг яна бир меҳнаткаш одами бу Баҳодир ака Муродов эканлар. Баҳодир ака уйида 2 сотих иссиқхона ташкил қилибгина қолмай 81 сотих ерда томорқа ташкил қилиб, асосан беда, қолган қисмига картошка ва бодринг экиб, хосилидан яхшигина даромад олмоқда.

Адхамжон Мавлонов, teleradio.uz махсус мухбири

Comments are closed.