«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Нишон тумани 4-сектори рахбари томонидан сектордаги кам таьминланган оилаларга бирма-бир кирилиб, улардаги мавжуд камчиликлар ўрганилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда

Пандемия вақтида кам таъминланган, иқтисодий жиҳатдан ночор оилалар ҳамда вақтинчалик ишсиз бўлган фуқароларнинг уйларига хайрия сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш вилоятимизнинг Нишон туманидаги 4-сектор вакиллари томонидан намунали йўлга қўйилган.  Кеча   тумандаги “Навбаҳор”, “Пахтакор”,  “Юксалиш”,  “Наврўз”,  “Умр бунёдкори” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли холидан хабар олинди.

 Белгиланган тартибга кўра, ногирон-ночор, эҳтиёжманд кишиларга кўрсатиладиган хайрия ёрдамлари марказлашган тартибда амалга оширилмоқда.

 Кам таъминланган оилалар ижтимоий тармоқда ташкил этилган телеграм канали орқали ҳам ўз мурожаатларини йўлламоқдалар, — дейди Нишон тумани 4- сектори рахбари, Нишон туман давлат солиқ инвпекцияси бошлиғи Улуғмурот Бутаёров.

 — Маҳалла фаоллари ҳам ҳар-бир хонадондаги аҳволни ўрганиб, ёрдамга муҳтож оилалар рўйхатини тақдим этишяпти. Хуллас, ҳеч ким эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Битта хайрия қутисида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар бор. Сектор ҳудудларида қизғин иш олиб бориляпти.  Коронавирус пандемияси одамларни ташвиш ва саросимага туширгани йўқ. Ҳамманинг кайфияти кўтаринки, саноат, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишларни кўриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Хусусан, фермер ва тадбиркорлар томонидан хайрия сифатида “Саҳоват ва кўмак” марказлари омборларига келтирилаётган картошка, пиёз, ўсимлик ёғи, помидор-бодринг, карам ва бошқа маҳсулотларни кўриб, халқимизнинг саҳоватлилиги, бағрикенглиги ва олийжаноблигидан далолат беради дейди, — Нишон тумани ДСИ бошлиғининг ўринбосари Ҳумоюн Эшболтаев.

— Оғир кунларда одамлар бирлашяпти, жипслашяпти. Юртимизга келган коронавирус халқимизни синовдан ўтказмоқда.  Насиб бўлса бундай оғир кунлар ортда қолади.

Энг қувонарлиси, бундай ишлардан ҳеч ким четда қолишни истамаяпти. Имкони бор инсон хайрияга ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Эл бошига иш тушса, инсонлар сараланади деган нақл бежиз айтилмаган.

Нишонда барча бир мақсад сари, жамиятимиз фаравонлиги учун меҳнат қилмоқдалар.

Зуҳра Оймаматова, журналист.

Comments are closed.