«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ: биринчи галда аҳолининг ижтимоий муҳофазаси таъминланмоқда

          Жорий этилган карантин ҳудудларда санитария ва гигиена талабларига риоя этган ҳолда зарурий чора-тадбирлар белгиланмоқда. Бозорлар ҳудудини тартибга келтириш бу ерга келувчиларнинг оралиқ масофаларини сақлашини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Шу боисдан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам равишда бозорлардаги вазиятни ўрганилиб, нарх-навонинг асоссиз оширилишини олдини олиш, зарурий озиқ-овқат маҳсулотларни ғамлаш борасида тегишли ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда тизимли ишларни  амалга  оширилмоқда.

Шунингдек, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларини махсус плёнка билан ҳимоялаш чоралари кўрилиб, тадбиркорларга ҳаридор билан оралиқ масофани сақлаган ҳолда хизмат кўрсатиш ишлари кенг миқёсда вилоят бўйича  тушунтирилиб келинмоқда.

Бозорлар  ҳудудларида ҳар бир мақсадли келган фуқаролар тегишли тартибда дизенфекция қилиниб, тана ҳарорати ўлчаниб киритилмоқда. 

   Бундан ташқари, вилоятимизнинг барча бозор маъмурияти раҳбарларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрь кунидаги 930-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бозорларни Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати саф бўлинмалари орқали қўриқловга топширилиши ва уларда жамоат тартибини сақлаш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.    

      Муродулла Пирназаров,  Қўриқлаш бошқармаси 1- алоҳида батальони ҳарбийлаштирилган қисм соқчиси

Comments are closed.