«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“МИКРОКРЕДИТБАНК” АТБ ҚАМАШИ ФИЛИАЛИ ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС ИШ ОЛИБ БОРМОҚДА

Бугунги кунда “Микрокредитбанк” Республика молия бозорида ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида энг самарали микромолиявий хизматларни кўрсатувчи молия муассасаларидан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, банкнинг 81 та филиали ва 68 та мини-банклари республикамизнинг барча минтақаларидаги 1,2 млндан ортиқ аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаб келмоқда. Банк томонидан ўтган йилда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ижтимоий дастурлар доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига йирик миқдорда имтиёзли микрокредитлар ажратиб янги ишўринлари яратилди.

Молия муассасалари халқимизни тадбиркорлик, ҳунармандчиликка ўргатиб,  энг муҳими аҳоли бандлигини таъминлашда етакчи кучга айланган. Биргина “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг  Қамаши филиали ҳам ҳудудда аҳолиси  билан яқин ҳамкорликда бир қатор самарали ишларни амалга оширмоқда. Имтиёзли кредитлар ажратиш орқали банк мижозларининг сони кун сайин ортиб, уларнинг иқтисодиётдаги улуши тобора юксалиб бормоқда.  Жумладан, ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомад қилаётган 4 фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, иссиқхоналар ташкил этиш, миллий ширинликлар, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларини молиялаштириш,  аҳолининг томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчиликни молиялаштириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга имтиёзли микрокредитлар ажратиб келмоқда.

  • Яқинда филиалимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 24 октябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 6 нафар фуқарога томорқасида иссиқхона қуриши учун имтиёзли кредитлар ажратиб бердик, — дейди “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг  Қамаши филиали кредит бўлими бош мутахассиси Равшан Дўстмуродов.

Кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббуслари бўйича дастурларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат иштирокидаги тижорат банкларининг иш услубларини тубдан яхшилаш ва банк хизматларининг оммабоплигини ошириш орқали аҳолининг кенг қатламлари, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектлари билан тўлақонли шерикчилик муносабатларини ўрнатиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

-Банкимиз филиали томонидан биргина чорвачиликни ривожлантириш учун 9 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилди. Саккиз нафар якка тартибдаги тадбиркорларга ҳунармандчилик учун 410 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар расмийлаштириб берилди. Шунингдек, олтита тадбиркорлик фирмаларига ишлаб чиқариш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасини йўлга қўйиш учун қиймати 1 114 000 000 сўмлик имтиёзли кредитлар берилди дейди,  — Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг  Қамаши филиали бошқарувчиси Зайниддин Амирқулов. Айни вақтда берилган имтиёзли кредитлар ҳажми 3 млр. сўмдан ошмоқда.

Оммавий спорт ва соғломлаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Баланчайла футбол плюс савдо” хусусий корхонасига 150 млн сўм кредит ажратилиб ҳудуд ёшлари учун мини футбол майдончаси қуриш лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса қишлоқ жойларда аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар бериш – “Микрокредитбанк” миссиясидир.

Анашу мақсадлар молия муассасасининг ҳар бир  кунлик иш режасига айланиб, аввало аҳоли даромадларини ошириш орқали улар бандлигини таъминлаш ва бу орқали жамиятимизни янада ривожлантириш банк жамоасининг олий мақсадга айланган.

Зуҳра Оймаматова, журналист.

Comments are closed.