«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

МАҲАЛЛАНИНГ АБГОР КЎЧАСИ ҚАЧОН ТАЪМИРЛАНАДИ

Ғузор тумани “Пахтазор” маҳалласи фуқороларидан бизнинг таҳририятимизга келиб тушган видео мурожаатда, маҳаллага киришни асосий йўли аянчли аҳволда эканлиги ва йўллар анча таъмир-талаб аҳволга келиб қолганлиги боис тегишли мутасаддилар маскур муаммога эътибор қаратишларини сўралган. Мазкур мурожаатни жойида ўрганиш ва тегишли маъсулларнинг муносабатларини билиш ва уларга халқнинг дардини етказиш учун Ғузор туман ҳокимлиги ва “Пахтазор” МФЙларга мухбиримиз Отабек ЗИЁни хизмат сафарига юбордик. Дастлаб маҳалла фуқоролари билан муаммо ҳусусида батафсил гаплашилиб, ушбу йўл учун, маъсул ходим ва ташкилот раҳбарлари, мурожаат жойига таклиф этилди.

Мурожаатни эса ҳал бўлди , ечими топилди деб айта оламиз. Мухбиримиз Ғузор тумани ҳокимининг ўринбосари Зоҳид Зокиров қабулида бўлиб, масалага қай тарзда ечим топиш мумкинлигини сўради ва ҳоким ўринбосари ушбу масала тез кунларда ҳал қилинишини, аҳолини яшаш тарзини яхшилаш ва мавжуд моммоларини ҳал қилиш устивор мақсад эканлиги такидлаб ўтди. Мутасадди раҳбарларнинг якуний ҳулосалари, саъйи-ҳаракатлари ўз натижасини кўрсатармикан? Буни эса, тез орада teleradio.uz да ўқийсиз…

Comments are closed.