«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Аҳолини рўйхатга олиш: унинг моҳияти нимада?

Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамиЯт касб этади. Ўзбекистон  ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари ХIX аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлари ҳақида тасаввур қилишга ёрдам берган. Халқаро тавсияларга кўра аҳолини рўйхатга олишни марказлаштириш, рўйхатга олишнинг мунтазамлиги, махсус тайёрланган мутахассислар – ҳисобчилар томонидан аниқ бир муддатда ўтказиш, белгилаб қўйилган аниқ дастурнинг мавжудлиги ва тадбирни унга қатъий риоя қилган ҳолда махфийлиги ва шахсийлаштирилиши, ихтиёрийлик каби тамойилларга асосланади. Президентимизнинг 2019 йил 5 февралда “Ўзбекистон Респуликасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Маълум бир санада аҳолини аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги.) Милли таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, бандлиги,(касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади. Аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда  ишлатилади, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйча дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборотдан фойдаланилади. Статистика идоралари томонидан ташкил этиладиган танланма кузатувни ташкил этишда маълумотлар базаси сифатида қўлланилади ва мониторинг юритишга хизмат қилади. Аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда қўлланилинади.

Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек, давлат ҳокимяти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.Хайрулла Абдуллаев, Косон туман статистика бўлими бо

Comments are closed.