«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТЕГИШЛИ ИШЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН

Ҳукуматимиз томонидан сўнги йилларда аҳолининг турмуш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишлари жадал сурьатлар билан олиб борилмоқда. Бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳамланиб институтциявий механизмлар такомиллаштирилмоқда ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда, бу эса олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлигига таьсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида тинимсиз иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республика Президентининг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мазкур Департамент қайта ташкил этилган бўлиб, ҳозирги карантин шароитида бюджет маблагларини талон-торож қилиш ва улардан самарасиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, тадбиркорлик субьектларини карантин қоидаларига риоя қилиниши бўйича ҳам тегишли ишларни йўлга қўйган.
2020 йил 14 апрелда Ғузор туман прокуратураси томонидан 5 кишилик махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ таркибида Департаментнинг туман бўлими, туман ички ишлар бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси, туман сантитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари бириктирилди.
Ҳозирга қадар 48 та тадбиркорлик субьектларини карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича ўрганишлар олиб борилди. Шундан, 41 тасида профилактик суҳбат ўтказилди. 7 та хўжалик юритувчи субъектларда карантин қоидаларига амал қилмагани учун тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди.
Бундан ташқари Департамент ташаббуси билан аҳолига арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Департамент ташаббуси билан Тошкент шаҳридан 27 тонна картошка олиб келиниб, аҳолига 3800 сўмдан арзонлаштирилган ҳолда кўчма савдо ярмаркаларида сотилиши таьминланди.


Ҳозирги Коронавирус пандемияси шароитида Департамент бундан кейин ҳам тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таьминлаш, нархларни нафақат назорат қилиш, балки унга таьсир кўрсатаетган хар бир омил ва сабабларни ўрганиб, уларни тезкорлик билан бартараф қилиш чораларини кўриб боради.

Зафар Бердиев, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Ғузор туман бўлими инспектори, 3-даражали юрист.

Comments are closed.