«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАРШИ ТУМАНИ 4-СЕКТОРИДА ИШ ҚИЗҒИН

Қарши туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Қарши туман давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида пандемияда корантин сабаб уйда қолаётган аҳоли эҳтиёжларини қондириш,  уларни сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида  туман ҳудудида “Кўчма савдо ярмаркаси” фаолияти доимий равишда ташкил этиб келинмоқда. Махсус коммисиянинг “Корантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминланишининг вақтинчалик тартиби”  асосида Қарши туманида карнтин шароитида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини аҳоли яшаш жойларида ташкил этиш учун ҳар куни 50дан ортиқ “Кўчма савдо ярмаркаси” автомашиналари туманимизнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида бўлиб аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериб туман аҳолисининг узоғини яқин қилишга хизмат  қилмоқда.

— Аҳолига қулай шароит яратиш, юртимизда жорий этилган карантин қоидаларининг бузилишини олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур савдо ярмаркалар аҳолининг доимий яшаш жойларида ўрнатилган тиббий тартиб асосида ташкил этилмоқда дейди, — Қарши туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Обид Ҳасанов.

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти солиқ органлари секторларидаги ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш ва уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

-Қарши туманида 53 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб айни вақтда аҳолимиз корантин даврида уйда қолиб, томорқачилик, тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишмоқда. Тумандаги кам таъминланган фуқаролар, коронавирус пандемияси даврида ишсиз ёки даромадсиз қолган оилалар, боқувчисини йўқотганларга ҳомийлар ёрдамида ун-ёғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинмоқда,  дейди —   Қарши туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман 4-сектори раҳбари  Анвар Сариқов.

Фуқароларнинг турмуш тарзи, оилавий шароити, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасида сектор томонидан доий самарали фаолият олиб борилмоқда.. Сектор ҳудудидаги аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш давомида узоқ йиллардан буён ечилмай келган  мингдан ошиқ муаммолар бартараф этилмоқда.

Айни кунларда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш мақсадида сектор томонидан хонадонларга борилиб тегишли тавсия ва амалий кўмаклар берилмоқда. Яқинда Қарши тумани  “Кат” ва “Боғобод” ҳудудида яшовчи фуқаролар билан учрашилиб ердан унумли фойдаланган ҳолда яхши даромад топишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳаллаларда кўмакка муҳтож оилаларга полиз кўчатлари беғараз берилиб, аҳолига ўз томорқасидан унумли фойдаланиш ишлари оммалаштирилмоқда.

Зуҳра Оймаматова, журналист

Сарвар Алиев, Қарши туман ДСИ ходими

Comments are closed.