«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ТОМОРҚAДAН УНИМЛИ ФОЙДAЛAНAЁТГAН «ЧAҚAР»ЛИКЛAР

AЙНИ КАРАНТИН ДАВРИДА ҒУЗОР ТУМАНИДАГИ «ЧАҚАР» МФЙДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ОИЛАЛАР, ЎЗ УЙЛАРИДА НИМА ИШЛАР БИЛАН БАНД ?

— Ушбу савол билан маҳалла раиси Қувондиқ ака Нафасов билан боғландик. Раҳбарнинг айтишича, ҳозирги вақтда маҳалла аҳолиси, барча тартиб ва чекловларга риоя қилган ҳолда, ўз уйларида қолиб, томорқасида меҳнат қилмоқда ёки бошқа самарали ишлар билан шуғулланмоқда.

Жумладан, шу маҳаллада истиқомат қилувчи Бобоқулов Шапоат ака ҳам бир неча йиллардан буён томорқасида иссиқхона ташкил қилиб оиласига қўшимча даромад олиб кирмоқда. 2018 йили ўз маблағлари ҳисобидан ҳовлисининг 4 сотиқ майдонига замонавий иссиқхона ташкил қилган Шапоат ака айни вақтда помидор ва бодиринг кўчатларини парвариш қилмоқда. Беш киши яшайдиган мазкур оилада иссиқхона ишлари вақтида олиб борилмоқда. Ҳеч ким бекор ўтирмайди. Иссиқхона томчилатиб суғориш тизимига эга. Ўтган 2019-йилда иссиқхонага экилган бодирингни ўзидан барча харажаатларимиз деярли қопланди,- дейди Шапоат ака.  -Ҳозирги вақтда 1 200 туп помидор кўчатларини эккиб ҳосилни териш ниятидамиз. Тез кунларда ҳосилни бозорга чиқарамиз. Оиламизнинг қўшимча даромади шу иссиқхонадан.  Суҳбат сўнгида қахрамонимиз яна 10 сотиқ майдонга барча қулайликларга эга иссиқхона ташкил қилишини ва унда ҳам помидор етиштиришни режа қилаётганлигини айтди. Тиниб-тинчимас Шапоат аканинг меҳнатсеварлиги кўпчиликка ибратдир.

«ЧАҚAР» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи яна бир меҳнатсевар оила бу Ўктам ака Маъмуровлар хонадонидир.

Ушбу хонадон ҳам томорқасини бекор қўймай,  эни 7 метр ҳамда узунлиги 25 метр жойга иссиқхона ташкил қилинган бўлиб иссиқхонада айни кунларда  лимон,  помидор ҳаттоки банан дарахти ҳам парвариш қилинмоқда. Оила боши, 79 ёшни қоралаган  Ўктам ака ҳали тетик, қариликни писанд қилмай фарзандлари ва набералари билан тенгма-тенг меҳнат қилмоқда.

Кўп йиллардан буён иссиқхонада фаолият олип бораётган Ўктам ака сўзимиз аввалида айтганимиздек 4 та банан дарахтини ҳам парваришламоқда. Бундан ташқари иссиқхонада 22 та лимон, 4 та апелсин, 3 та мандарин ҳам барқ уриб ривожланмоқда.

Биз билан суҳбатни якунлар экан «ЧAҚAР» МФЙ раиси  Қўвондиқ ака Нафасов  юқорида сизга ҳикоя қилган оилаларимиздек намунали, меҳнатсевар, ишбилармон  хонадонлар маҳалламизда кўплаб топилади дейди. Ҳа, “Чақар”ликлар томорқадан унумли фойдаланимоқда. Ҳар ким меҳнатнинг кетидан бахт топгани рост.

Отабек ЗИЁ, teleradio.uz мухбири

Comments are closed.