«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

НИШОНДА АҲОЛИ ФАРАВОНЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти солиқ органлари секторларидаги ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш ва уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятнинг туман ва шаҳар 4 – секторлари ҳудудидаги хонадонларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

2020 йилда солиқ ораганлари раҳбарлигидаги 4-секторлари ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш давомида аниқланган мингдан ошиқ муаммоларни бартараф этган.

Хусусан, Нишон тумани “Наврўз” ва “Умр бунёдкори” ҳудудида яшовчи фуқароларга солиқ маъмурчилиги билан бир қаторда, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда дейди, — туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ҳумоюн Эшболтаев.

Нишонда 36 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, айни вақтда аҳолини карнтин даврида уйда қолидириб, томорқачилик, тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишлари рағбатлантирилмоқда.

Тумандаги яшовчи кам таъминланган фуқароларга корона вирус пандемияси даварида ишсиз қолган ёки даромадсиз қолган оилалар, қолаверсакам таъминланган, боқувчисини йўқотганларга ҳомийлар кўмагида ун ва ёғ , озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Қолаверса секторларда ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этишга қаратилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси юзасидан секторлар раҳбарларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.

Улуғмурод Бўтаёров, Нишон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман 4-сектор раҳбари

Comments are closed.