«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“Микрокредитбанк” АТБ Бешкент филиали аҳоли бандлигини қўллаб-қувватламоқда

“Микрокредитбанк” АТБ Бешкент филиали аҳоли бандлиги, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаб келаётган унверсал молия муассасаларидандир. Филиал бошқарувчсиси Бахриддин Ибрагимовнинг такидлашича, 2020 йилнинг ҳозирги даврига қадар 1 млрд 262 млн 250 минг сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, томорқачиликни ривожлантириш учун тумандаги Боғобод маҳалла фуқаролар йиғинилик  “Тиркаш бобо” фермер хўжалигига 200 млн сўмлик,   6 та фуқарога эса 170 млн сўмлик қулай кредитлар ажратиб берилди. Айни вақтда туман аҳолисининг яна 15 нафаридан ариза келиб тушган бўлиб, уларга ҳам мазкур соҳада фаолият юритишлари учун жозибадор, имтиёзли кредитлар ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. “Микрокредитбанк” АТБ Бешкент филиали бошқарувчиси ўринбосари Бобомурод Тошниёзовнинг маълумотларига кўра, — 170 млн сўмлик имтиёзли кредитлар эвазига қад ростлаган  иссикхоналар томорқаларда яхшигина даромад келтирмоқда. Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва миллий ҳунармандчилик, тикувчиликни янада ривожлантириш мақсадида уста чеварлар М.Чориева, С.Шаймардоновалар ҳамда М.Жумаева, Д.Зоҳировалар банкнинг молиявий кўмаги билан самарали фаолият бошлашган.

“Микрокредитбанк” АТБ Бешкент филиали пандемия шароитида иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишга биринчи галдаги вазифа сифатида қараб самарали фаолият олиб бормоқда.

         Зуҳра Оймаматова, журналист.

Comments are closed.