«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланишида тадбиркорларнинг ҳиссалари

Бозор иқтисодиётига асосланган ҳар-бир давлатда кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Чунки, барқарор бўлмаган иқтисодий шароитда ҳам иқтисодий инқироз даврида кичик бизнес, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик энг мослашувчан бизнес шакли эканлиги исботланган. Юртбошимиз айтганидек “Дунёнинг ривожланган давлатларида аллақачон рақамли иқтисодиётга ўтилган. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ барча масалалар рақамли ҳисобот орқали амалга оширилади, таҳлил қилинади ва ўрганилади.” Бу йил юртимизда — Илм-маърифат ва рақамли истисодиётни ривожлантириш йили деб бежизга белгиланмаган. Рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси беш йилликдаги энг устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам улар самарали воситадир. Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш мумкин. Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида барча даражадаги ташкилотлар бугунги пандемия шароитида янада жипслашиб фаол фаолият олиб боришимиз лозим. Айниқса тадбиркорликни ривожлантириб фаолиятимизда рақамли иқтисодиётни жорий этиш юқори натижалар беради. Тадбиркор аниқ статистика асосида фойда, даромад ва зарарини таҳлил қилиб боришни ва уни рақамлашган ҳолда кўришни истайди. Бунда бугун ҳар бир тадбиркорнинг АКТсоҳасини чуқур ўрганиш ва фаолиятида рақамли иқтисодиётни жорий этиш талаби турибди.

А. Зубайдуллаев, Косон туман статистика бўлими етакчи мутахассиси

Comments are closed.