«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯДАН НАВБАТДАГИ ТАШАББУС

Коронавирус пандемияси даврида аҳолини мунтазам сифатли озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш долзарб масалалардандир. Халқимиз бугунги синовли кунларда уйда қолиб, томорқасидан унумли фойдаланиб зарур озуқабоп сабзавот ва мевали кўчатларини экиб парваришламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси навбатдаги хайрли ташаббусга қўл урди. Улар томонидан, Китоб тумани “Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Бобоқул Эргашев, Умид Шарипов хамда Шаҳрисабз шаҳри “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида  яшовчи фуқаролар Лола Шарипова,  Шерзод Хабибрахмоновларнинг оилавий шароитларини инобатга олган ҳолда уларнинг хонадонларига томорқага экиш учун турли хил полиз экинлари ва мевали дарахт  кўчатлари эхсон сифатида топширилиб, шу куни ушбу томорқа ерлари бошқарманинг бир гуруҳ ташаббускор ходимлари меҳнати билан  экин майдонларига айлантирилиб мазкур полиз экинлари ва кўчатларни экишга кўмаклашилди. Бундан ташқари ходимлар томонидан шахар ва туманларга ўтиш жойларида ўрнатилган тўсиқ назорат постларида ҳам мунтазам равишда карантин тадбирлари юзасидн куну-тун хизмат олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бошқармаси жамоаси халқимизни панемиядан талофатсиз ўтиши учун барча имкониятларини ишга солган.

Ғулом Саитов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қашқадарё вилояти  Қўриқлаш бошқармаси 2-Алоҳида отряд командири, подполковник

Comments are closed.