«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАСИ» — ҒУЗОР АҲОЛИСИНИНГ УЗОҒИНИ ЯҚИН ҚИЛМОҚДА

Ғузор туманида туман ҳокимлиги,  маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ва туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида кўчма савдо ярмаркалари фаолияти доимий равишда ташкил этиб келинмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш, юртимизда жорий этилган карантин қоидаларининг бузилишини олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур ярмаркалар аҳоли доимий яшаш жойларида сотилмоқда.

Ғузор туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нўьмон Исмоилов туманда ташкил этилаётган кўчма савдо ярмаркалари бўйича қисқача маьлумот бериб ўтди :

— Туманимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 3 апрелдаги 15-сонли йиғилиши баёни билан тасдиқланган «Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таьминлашнинг вақтинчалик тартиби» қабул қилинган ва ижрога қаратилган. Вақтинчалик тартибга мувофиқ Ғузор туманида карантин шароитида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини аҳоли яшаш жойларида ташкил этиш учун ташкилий ва кўчма савдо гуруҳлари тузилган.

Ҳар куни 50 дан ортиқ «Кўчма савдо ярмаркаси» машиналари туманимизнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқда.

Туманда ташкил этилган «Кўчма савдо ярмаркаси» бундан кейин хам сифатли, тезкор ва асосийси туман аҳолисининг узоғини яқин қилишига хизмат қилади.

Адҳамжон Мавлонов, teleradio.uz мухбири

Comments are closed.