«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ИССИҚХОНАДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

Ғузор туманидаги «Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Илҳом Эрназаров айни карантин вақтида, ўрнатилган барча чеклов ва қоидаларга тўлиқ амал қилиб, уйда қолган ҳолда  оиласи билан ўзининг мўжазгина иссиқхонасида қизғин фаолият олиб бормоқда.

Қахрамонимиз ўтган 2019-йилда ўзининг маблағлари ҳисобидан ҳовлисининг 3 сотих майдонига иссиқхона барпо этди.

-Оиламизга қўшимча даромад бўлсин деб шу иссиқхонани ташкил қилдим. Ўзим давлат ишида ишлайман. Оила аъзоларим бекор қолишмасин, уйда бекор ўтириб олтиндан қиммат вақтни беҳуда сарфлаш яхши эмас дейманда. Мехнат қилган иносн албатта роҳатини кўради,  дейди Илҳом ака.

Айни пайтда 35 та лимон кўчатлари парвариш қилинаётган иссиқхонада оиланинг 6 азоси меҳнат билан банд. «Наврўз» МФЙга айни пайтда рахбарлик қилаётган Рустам Ёвқошдиевнинг бизга берган маълумотларига кўра, маҳаллада Илҳом ака хонадонига ўхшаш иссиқхонаси бор оилалар сони анчайин кўпайган.

-Қиш-у, ёзда ҳам бизнинг хонадонда иш қизғин бўлади. Айни карантин даврида ҳам махалламиз фуқоролари, барча чекловларга риоя қилиб уйда қолип, томорқаларида экин текин ишларини билан банд. Кимдир иссиқхонасида мехнат қилаётган бўлса, яна кимдир томорқага полиз ва озиқ-овқат маҳсулотлари экин-текини билан шуғулланаяпди дейди, — маҳалла Раиси Рустам ака.

Илҳом ака келаси йилларда иссиқхонасини кенгайтириш режаси борлиги, ҳамда қўшимча ишчи ўринлари яратиб, ёшларни иш билан таъминлашни режа қилганлигини айтди. Мана шундай меҳнаткаш юртдошларимизни кўрган кишининг ҳаваси келади. Зеро, интилган, меҳнат қилган инсон ҳеч қачон қийинчиликка ва муаммоларга дуч келмайди. Зеро, муваффақиятнинг калити ҳалол меҳнатдадир.

Отабек ЗИЁ,  “teleradio.uz” мухбири

Comments are closed.