«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида, ҳар бир гўшасида аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш, бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, одамларни рози қилиш, яшаш шароитларини  яхшилаш ва янада юқори даражада юксалтиришда барча соҳа вакиллари сингари коммунал хизмати ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар. Хозирги кунда бутун дунёни ларзага солаётган  коронавирус инфекцияси тарқалаётган даврда cоҳа ходимлари олдида турган масъулият янада ошди.  Қандай шароитда бўлишидан қатъи назар хонадонларга ёруғлик, табиий ва суюлтирилган  газ, тоза ичимлик суви, иссиқлик таъминотини етказиб бериш,  канализация хизматини кўрсатиш, аҳоли яшайдиган ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш коммунал масалалар соҳа ходимларининг асосий юмушларидир. Бугун табиат инжиқликларига қарамасдан, гоҳ  қорли, гоҳ  ёмғирли кунларда шаҳар ва туманларимизнинг ҳар бир ҳудудида мазкур хизмат вазифасини бажараётган фидойи соҳа ходимларини тез-тез учратамиз.

Бугунги кунда  вилоятимизда 2 та шаҳар ва 13 та туманларида 1879 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Шундан  1052 таси  2 қаватли, 71 таси 3 қаватли, 636 таси 4 қаватли, 104 таси 5 қаватли,  2 таси 6 қаватли ҳамда 17 таси 7 қаватли уйлардир. Ушбу кўп қаватли уйларда 47731 та хонадонлар мавжуд бўлиб,  уларга 158 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги                            «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тегишли 5 йиллик дастур доирасида вилоятимиздаги кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 1710 та кўп қаватли уй-жойни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган эди. 2017-2019 йилларда 542 та кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал ва 867 та кўп қаватли уйларнинг том қисми эса жорий таъмирланди, 632 та уйларнинг ертўла қисми тартибга келтирилди, 2375 та кириш йўлаклари таъмирланди, 306 та болалар майдончаси янгидан қурилди ва таъмирланди, 2252 та темир эшикларда кодли қулфлар ўрнатилди, 1193 та уйларнинг фасад қисми таъмирланди, 743 та уйларнинг 148 992 кв.метр уй олди йўлаклари бетон қоришмаси билан қопланди.

Биргина Нишон туманида 265та кўп хонадонли уйлар бўлиб уларга 257 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари  хизмат кўрсатмоқда. Талимаржон шаҳарчасида “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш жараёнида 36 махсус техника ва 870 нафар ишчи-ходимларимиз жалб қилинган. Бу ерда 9556 туп гуллар ва 795 туп юка гуллари экилди, “Дўстлик” МФЙ ҳудудининг 7 гектари боғ яратилиши мақсадида ағдарилди ва текисланди.

-Туманда мавжуд кўп қаватли 102 уйнинг том қисми ва фасади, ичимлик суви ва канализация тизими капитал таъмирланди. Барча ишлар бюджетдан ажратилган 26,5 миллиард сўм эвазига амалга оширилди.  Янги Нишон, Талимаржон, Нуристон МФЙларида 5 болалар майдончалари қурилиб, 6та си таъмирланди,1 хожатхона қурилиши тугатилмоқда, дейди Нишон туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғиДилшоджон ХАЛИЛОВ.

АТБ “Агробанк” Нишон филиалидан берилагн 240 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига 8та кўп қаватли уйларни том қисми янгилади. Бу каби ишлар вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларимизда амалга оширилмоқда.

Шерзод Холиёров, бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи

Comments are closed.