«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

КОСОН БУНЁДКОРЛИК МАЙДОНИГА АЙЛАНГАН

Бугун республикамизнинг қайси ҳудудига борманг, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва аҳоли фаравонлигига хизмат қиладиган янги тараққиётга,  одамлари рози қилишга қаратилган юмушларга гувоҳ бўлсасиз.                 

Косон туманида ҳам аҳолига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  Туманда 72та 2 қаватли, 15 та-4 қаватли уйлар бор. Мазкур уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, эшик ва ромларни янгилаш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида аҳоли билан ҳамкорликда уй-жой мулкдорлари ширкатлари бир қатор лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда. Янгидан 3 та болалар ўйингоҳи қурилиб фарзандларимизнинг бўш вақтларида спорт билан шуғилланишлари учун бир қатор қулайликлар яратилди. “Навбаҳор” ,  “Пахтазор” ва “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 13 та электр симёғочлар янгисига аламаштирилди. 260 кв.метр йўлакларга бетон ётқизилди. “Навбаҳор” МФЙ 86 кўп  қаватли уй ёнида битта замонавий хожатхона қурилиб фойдаланишга топширилди.

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли айниқса, кўп қаватли уйда яшовчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар – бир кўп қаватли уйлар дизенфекцияланиб фуқароларга карантин қоидалари тушунтирилмоқда.

Жорий йилда Косонлик уй-жой комунал хизмат кўрсатиш тизими ходимлари 2020 йил давлат дастурига асосан туманда янгича бунёдкорлик, фуқароларимизга қулай шароитлар яратиш йўлида жонбозлик кўрсатмоқдалар.  

Фурсатдан фойдаланиб барча ҳамкасбларимизни бугунги касб байрамлари билан қутлаб, заҳматли фаолиятларида мувоффақиятлар тилаймиз!

Чори ТЎРАЕВ, Косон уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

Comments are closed.